Сайтқа кіру Тіркелу

Устоз - улуғ зот

ЖҚВ Туркистон шаҳри
Х. А. Яссавий номли умумий ўрта мактаби
5 -"В"синф раҳбари Дузбаева Дина

Устоз – улуғ зот
1 - бошловчи: Ассалому алайкум, азиз ва мўътабар устозу мураббийлар!
2 - бошловчи: Ассаламу алайкум, қадрли меҳмону мезбонлар! Бугунги тантанамиз – улуғ устозларимизга бағишланган “Устоз – улуғ зот” деб аталувчи шодиёнамизга хуш келибсиз!
1 - бошловчи: Бугун ўлкамизда тўю тантана. Бугун устозлар байрами. Устозу муаллим! У фидойи инсон. Устоз... Устоз – улуғ зот! У мағрур жаранглайди. Шу биргина сўз замирида олам - олам маъно, олам - олам меҳнат бор. Ўқитувчи софдил, камтарин, маънавий бой, ахлоқий пок инсондир. Улар пойларига гулдасталар сочсак, доимо ҳурматларини адо этиб ардоқласак арзийди, чунки устозлар бугун кучларини. Ақл - идрокларини, билим ва зеҳнларини қалб қўрию сеҳрларини биз шогирдларига бахшида этган заҳматкаш инсонлардир. Улар бизларга оқ - қорани, яхши - ю ёмонни танитиб, жажжи қўлларимизга илк бор қалам тутқазиб, “ОНА”, “ОТА”, “ВАТАН”, “Эзгулик”, “Бахт” каби сўзларни ёзишга ўргатган буюк зотдир.

1 - бошловчи:
Ассалом, эй, калб тўридан,
Жой олган, эй, буюк зот.
Бош эгармиз қаршингизда,
Таъзим айлаб умрбод.
2 - бошловчи:
Устозлардир номингиз,
Шарафли меҳнатингиз,
Куйлай баланд, ардоклай
Шогирдлик бурчим оклай.

1 - 2 - бошловчи: Бугунги кечамиз сизларга бағишланади.
(Рақс. “Омон - омон” Бахтиёрова Моҳинур)
1 - бошловчи:
Сиз мўъжаз юракка таратган ёғду,
Оқибат қуёшдек ёқа олган нур,
Буюклар ҳақига қасамёд гап бу
Сиздан бошланади асли тафаккур.
2 - бошловчи:
Оламда кўп эрур муборак онлар,
Табаррук зотлар ҳам гарчанд кўп эрур.
Сизгадир илк раҳмат, азиз инсонлар,
Мунис муаллимлар, сизга ташаккур!
1 - бошловчи:
Муаллим хакида сузим ушбудир,
Муаллим камолот ичра кўзгудир.
Ўқидим Геродот тарихин кўп бор,
Форобий, Дантени такрор ва такрор.
2 - бошловчи:
Барини ўқидим, лол қолди ақлим,
Барига устозсан ўзинг, муаллим.
Алишер қалбига солгай сеҳр, файз,
Сенсан, эй, муаллим, устоз Абу - Лайс.
(Саҳнага А. Жомий, А. Навоий, А. Авлоний чиқиб келади)
А. Жомий:
Бисмиллоҳир Раҳмонир роҳим... Азиз фарзандларим, жигарбандларим, тингланг! Ҳар бир авлод ўз жамиятини устоз - муаллимсиз тасаввур эта олмайди. Хаётнинг гўзаллиги, фаровонлиги, ободлиги, қолаверса, истиқлолингиз равнақи муаллим меҳнати биландир. Шунинг учун мен бугун ҳам:
Жаҳонда бўлмаса муаллим, агар
Ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар, - деб баралла айта оламан
(таъзим бажо келтиради).
А. Навоий:
Устоз мавлоно А. Жомий лутф айлаганлари каби, оламни илм ёритади. Шунинг учун камина ҳам:
Турк назмида чу тортиб мен алам,
Айладим ул мамлакатни яккалам, - дейман.
Илмни, одобни устоз - муаллимлар кўп машаққатлар, фидойи меҳнатлари эвазига инъом этурлар, сизлар улар эъзозини, ҳурматини доимо бажо келтириб
ардокдашингиз лозимдур. Улар меҳнати сиз учун беҳисоб кўлдур. Шунинг учун мен сизларга бугун ҳам:
Ҳак йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳаққин минг ганж ила,- дея насиҳат қилурман.
Абдулла Авлоний:
Азизларим! Давр сиздан кўп меҳнатни, фидойиликни талаб қилмокда. Шунинг учун менинг ўгитларимга қулоқ беринг: “Тарбия бизлар учун ё хаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокатдир. Шундай экан, миллий мафкурани онгимизга сингдирувчи амалий тарбияни йўлга қўйиш жамиятимизнинг соғлом муҳитини етаклаш билан баробар эканини англашингиз даркор.
Ана шундай улкан мақсадингиз йўлида буюк устозлар ўгитлари сизларга мададкор бўлсин! (Таъзим килади).
(Улар хам пастга тушиб, одамлар орасига ўтирадилар).
Иккала бошловчи хитоб билан:
Кел, эй, Жомий,
Навоий халқ билан бирга,
Мадҳия айтайлик устозларга биз.
Умрингиз нури минглаб асрга
Етсин, Устоз - мангу фахрга, — дейишади.

(Рақс._______)
1 - бошловчи: Азиз устозлар, биз сизнинг меҳнатингиздан миннатдормиз. Сизнинг ўгитлару панд - насиҳатларингизни асло ёдимиздан чиқармагаймиз.
2 - бошловчи: Чунки биз келажаги буюк, рақобатбардош Қозоғистонни қурувчи ва уни бошқарувчи ёшлармиз. Бу йўлда сизнинг ўгитларингиз биз учун дастуриламалдир.

Зайтуна МУАЛЛИМ..
Яшасам юз йил ҳам чиқмайди эсдан,
Менга илк алифни ўргатган устоз.
Кечирдим мен юзлаб китобни кўздан,
Биринчи дафтарга мен қўйган ихлос -
Яшайди кўнглимда нафасдай азиз,
Қаламим ёзгунча, миннатим чексиз.
Ўткир
Муаллим!.. - У қандай шарафли унвон,
Табиат сирларин, турмуш ҳикматин,
Шуурнинг қудратин кўп равшан, аён -
Насллар онгига у айлар талқин.
Унинг кўзи билан бизлар баримиз
Дунё китобини ўқий бошлаймиз.
Фарангиз
Гуллаб борар экан элда фан ҳар он,
Асрлар, насллар сенга умидвор!
Элнинг муаллими, сенга бу фармон
Тарихлар номидан бўлмиш барқарор.
Улуғ муаллимдан сен олгин ўрнак,
Юлдузлар қуёшдан нурни олгандак.
Асад Мусаев
Яшасам юз йил ҳам чиқмайди эсдан,
Менга илк алифни ўргатган устоз.
Кечирдим мен юзлаб китобни кўздан,
Биринчи дафтарга мен қўйган ихлос -
Яшайди кўнглимда нафасдай азиз,
Қаламим ёзгунча, миннатим чексиз.

Нозима
ЎҚИТУВЧИ ҚАСИДАСИ
Ҳар ҳунарнинг ўзга шавқи, ўзга шони бор,
Ҳар умрнинг умид кутган гулистони бор.
Улуғбекка мухлис тутар бириў,
Узоқ тунлар кўкка тикар жоду кўзини.
Бири врач эл дардига излайди даво,
Бири куйчи - хониш қилар минг турли наво.
Бири боғбон - юртга тутар мева ранго - ранг,
Бири рассом - хатга олар хиллаб буёқ - ранг,
Бастакори куй саралар қалби тубидан,,
Шоирона ҳис келади ҳар мактубидан.
Давлат
Қилич кайраб от ўйнатар бири майдонда,
Бири лочин - парвоз қилар чексиз осмонда,
Бири ёдлар Навоийни - дил малҳами деб,
Бири битар тарихларнинг қолган ками деб.
Матлуба
Бири шоир - қалами тиғ, куйлар кўнгулдан
Шаҳло кўзу, ширин сўзу сочи сунбулдан!
Бири қурар бино, йўллар - демак инженер
Тарихларга номин қўшар эпчил, доно эр!
Юсуф Маматнабиев
Барчасига таълим берган, савод берган ким?
Ҳар авлодга онг бергану, ҳаёт берган ким?
Умидининг бўстонига гуллар эккан ким?
Келажаги - бахтли кунга кўзин тиккан ким?
Ким. уларнинг устози - ю, жафокаши ким?
Ҳам шарафга муясару чин йўлдоши. ким?
Ким беради менга жавоб, қани; айтинг, ким?
Барча одам жавоб берар: удир. муаллим!
Гулнафис
Агар ҳаёт бўстон эса, боғбон муаллим,
Агар ҳаёг карвон эса, сарбон муаллим.
Агар ҳаёт денгиз эса, гавҳар муаллим,
Агар ҳаёт олтин эса, заргар муаллим ’.
Агар ҳаёт узук эса, кўзи муаллим,
Агар ҳаёт шоир эса, сўзи муаллим.
Саломат
Чунки удир ҳар кимсага бергувчи таълим,
Таълим сўзин барчасидан чиқмиш муаллим.
Шараф сенга, обрў сенга, сенга тантана,
Мақтовларга сазоворсан, эй улуғ она!
( Рақс._________)
(Интермедия______)
1 - бошловчи: Устозлар доимо биздан сўрайди, бизга баҳо қўяди. Ҳозир биз уларга савол қўйиб, биз баҳоласак қандай бўларкин?
2 - бошловчи: Жудаям яхши фикр. Ундай бўлса савол биздан, жавоб сиздан, азиз устозлар.
Давомини айтинг:
1. Етти ўлчаб.............. (бир кес).
2. Бирни кессанг................ (ўнни эк).
3. Бир йил тут эккан киши.............. (минг йил гавҳар теради)
4. Ер ҳайдасанг куз ҳайда,....... (куз ҳайдамасанг юз ҳайда)
5. Бир йигитга...... (етмиш ҳунар оз)
6. Бир кун бурун эксанг,............. (бир кун бурун ўрасан)
Қизиқарли саволлар:
1. Қачон 3ни кўриб, 15 деймиз? (Соатда)
2. Энг катта ва энг кичик беш хонали сонларни айтинг (99 999, 10 000)
3. Кунларнинг номини, санани айтмасдан кетма - кет беш кунни айтинг
(Ўтган кун, кеча, бугун, эрта, индин)
4. Ниманинг учи ва охирини топиш мумкин эмас? (Халқа ва доиранинг учини топиш мумкин эмас)
5. Энг катта ва энг кичик беш хонали сонларни айтинг (999 999, 100 000)
6. Икки ўқувчи 4 соат шахмат ўйнашди, ҳар бир ўқувчи неча соат шахмат ўйнаган? (4 соат)
7. Кунлардан бир кун чол ўғлига ўттиз тийин бериб шундай дебди:
— Ўғлим, шу пулга нарса олиб келгинки, биз ҳам, товуғимиз ҳам, қўзимиз ҳам тўядиган
бўлсин. Айтинглар - чи, бола нима олиб келиши керак? (Қовун)
8. Анҳор бўйида уч қарағай ўсади. Уларнинг ҳар бирида учтадан йўғон шохи бор, ҳар би йўғон шохида бештадан новда бор. Ҳар бир новдада етти донадан олма бўлса, ҳаммаси бўлиб нечта дона олма бор? (Битта ҳам олма йўқ, қарағайда олма бўлмайди)
Асад Абдуваханов
Устоз
Қиёс этгим келади устозларни қуёшга,
Ўз меҳрини - нурини бахш этади ҳар ёшга.
Билганингда суюниб, билмай қолсанг куюнгай,

Бардошга - ю, бардошга - ю, бардошга.
Ўхшамоғин истайди, энг покиза инсонга,
Етаклайди сени у фан боғига, бўстонга,
Юрагингга ўтқазар, юрагидан ниҳоллар,;
Етганингда вояга боши етар осмонга,
Осмонга - ю, осмонга - ю, осмонга.
Юнус
Устоз йўли порлокдир, устоз йўли ёруғдир,
Устоз кўнгли хазина, саховатга тўлиқдир,
Етсанг устоз қадрига, элинг сени ардоқлар,;
Мўмин, билсанг устозинг отанг каби улуғдир.
Улуғдир у, отангдан ҳам улуғдир.
УСТОЗ
Пулат Мумии

Шодибек Ўқитувчимга
Ўкитувчи меҳрибон устоз,
Ҳеч туганмас Сизга ҳурматим.
Маърифатнинг нур қучоғидан
Мангу топдим бахт - саодатим.
Моҳинур
Болалигим илк баҳорида
Сиз бердингиз қўлимга қалам.
Бир қаламки, мазмуни тийрак,
Унда ҳаёт, эркин меҳнат ҳам.
Юсуф Аҳмаджонўғли
Ўргатдингиз улуғлар номин,
Шу сўзлар - ла чиқди саводим.
Хаёлимдан чиқмайсиз асло,
Сизда тун - кун фикр ила ёдим.
Султоной
Камолотнинг поғонасига
Бошладингиз кўрсатиб оқ йўл.
Миннатдорман, устоз умрбод,
Ҳурматлайди, Сизни ёш кўнгил.

Асад Абдурахманов МУАЛЛИМЛАРГА
Нечоғ бахтиёрман, таъзимда шу тоб,
Сизнинг шаънингизга битмоқдаман байт.
Не одам бўлардим, қўлимда китоб
Бирор ҳарф танимай, турсайдим лоқайд.
Акажон
Сиз - ку «Алифбо»дан «Қомус»гача то
Бари - барисини танитган устоз.
Илк бор Сиз кўрсатган дурахшон Зуҳро
Букун шеърим ичра ташбеҳдир мумтоз.
Аида
Сиз мўъжаз юракда ёколган ёғду,
Оқибат қуёшдек соча олур нур.
Буюклар ҳаққига қасамёд гап бу:
Сиздан бошланади асли Тафаккур.
Оламда кўп эрур муборак онлар,
Табаррук зотлар ҳам гарчанд кўп эрур.
Сизгадир илк раҳмат азиз инсонлар,
Мунис муаллимлар, Сизга ташаккур!

( Рақс.________)
1 - бошловчи:
Рахмат сизга, азиз устозлар,
Пок дил сизни эъзозлар.
Ҳаёт китобидан тинмай,
Дарс беряпсиз бизга эринмай.
Ўкитувчим, маним, меҳри мўллигим.
2 - бошловчи:
Мурғак ақлимга ҳикмат танитган,
Ранг излаган кўзга сифат танитган.
Инсонликка қадр - қиммат танитган,
Ўкитувчим, маним, меҳри мўллигим.
Умр совғалари кўплигим маним
( Рақс.________)
Мардон
УСТОЗ
Дедилар, дунёда асли ким азиз,
Айтдилар, устоздир, устоз бегумон.
Тағин айтдиларки, азиз шубҳасиз
Устозин қадрига етолган Инсон.
Хушноза
МУАЛЛИМ
Шоирга дедилар:
Сиз бахтли инсон,
Халқингиз ардоклар, ҳамма танийди.
Шоир жавоб килди:
Менда бир армон:
Муаллим десалар мени қанийди!
Раҳмат, илк бор кўзим очган устозим.

Қўлимга тутқазиб дафтар ва қалам,
Юрагимга қувонч бериб бир олам,
Гоҳ эркалаб, гоҳ куйиб, гуёки онам,
Раҳмат, илк бор кўзим очган устозим.

Сиздан олдик одоб - аҳлоқ, ҳаёни,
Онгимизга жойлаб ҳар сўз, маънони,
Сўзингиздан англадик биз дунёни,
Раҳмат, илк бор кўзим очган устозим.

Сиз туфайли бугун баланд парвозим,
Устоз, десам жаранглайди овозим,
Бу қўшиғим сизга ҳурмат - эъзозим,
Раҳмат, илк бор кўзим очган устозим.

(Жуманиёз Жабборов)
Кері қайту
Пікірлер: 0
Пікір білдіру
Ақпарат
Қонақтар,тобындағы қолданушылар пікірін білдіре алмайды.
Абайдың қара сөздері, Ашық сабақ, Бастауыш, Информатика, Мақала, Мұқағали Мақатаевтың өлеңдері, Ресей, Русский язык, Сабақ жоспары, Тәуелсіздік, Физика, Химия, абай құнанбаев қара сөздері, абай құнанбайұлының қара сөздері, ана тілі, ағылшын тілі, бала-бақша, балабақша, бастауыш сынып, баяндама, биология, география, дүниетану, жыр, математика, нақыл сөздер, презентация, сайыс, сайыс сабақ, сценарий, тарих, тақпақ, технология, тәрбие сағаты, Қазақ әдебиеті, Қазақстан, қазақ тілі, қазақ тілінен сабақ жоспары, қысқа мерзімді жоспар, өлең

Барлық тегтерді көрсету
×