Мавзу: Ватаним – гулшаним
Мақсад: 1. Ўқувчиларда ватанимиз Қозоғистондан
фахрланиш, ғурурланиш туйғусини шакллантириш
ва ватанимиз олдидаги бурчини англатиш.
2. Олган билимларини амалда қўллаш малакасини
ҳосил қилиш.
3. Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва экология тарбияни таркиб топтириш.
Жиҳоз: Плакатлар, кроссвордлар, рамзлар, DVD.
I. Кириш қисми:
Ўқувчилар давлат гимнини ижро этишади.
Болалар, бугун биз она ватанимиз ҳақида суҳбатлашамиз. Тарбиявий соатимиз мавзуси: «Ватаним - гулшаним» деб номланади.
Келинг, энди бугунги тарбиявий соатимизнинг режаси билан танишиб олайлик.
Аввало биз «Ватан нима?» сўроғига биргаликда жавоб топамиз. Сўнг Ватанимиз – Қозоғистон ҳақида нималар билишимизни аниқлаймиз. Яна кўп янгиликлар билиб, билимимизни кенгайтирамиз.
«Мен Ватанимни севаман» режаси атрофида фикр юритамиз. Машғулот мобайнида ўйнаймиз, ўйлаймиз, қўшиқ айтиб қувнаймиз. Келишдикми?
- Болалар, Ватан деганда нимани тушинасиз?
Болаларнинг фикри тингланади.
Жуда яхши! Жудаям яхши фикрлар билдирдингиз!
Демак, ота – боболаримизнинг, бизнинг киндик қонимиз тўкилган жой, биз яшаётган, билим олаётган, меҳнат қилиб, ҳосил олаётган ер – бу бизнинг Ватанимиздир.
Ватан оиладан бошланади. Ватан сизу биз, бизнинг ота – она, опа – сингил, қариндош - уруғ, таниш – билишимиз, маҳалла кўй, қишлоғимиздир. Туманлар бирлашиб, вилоятларни, вилоятлар бирлашиб – Қозоғистон Республикасини ташкил этади.
Биз шу ватан ҳавосидан нафас оламиз, сувини ичиб, нонини еймиз. Демак, умримиз мобайнида шу Ватанга содиқ бўлишимиз, халқига хизмат қилишимиз керак.
Саҳна кўриниш «Булбул ноласи».
Подшоҳ: Аброр
Булбул: Диёра
Дониш бобо: Шероз
Хизматкаорлар: Бекмирзо, Ирисмаммат
Ҳозиргина кўрган саҳна кўринишидаям ватан ҳақидаги фикрларимиз яна бир бор тасдиғини топди.
Шунга тааллуқли, Ватан тўғрисида қандай мақоллар биласиз?
1 – ўқувчи: Айрилмагин элингдан,
Қувват кетар белингдан.
2 – ўқувчи: Булбул чаманни севар,
Одам - ватанни.
3 – ўқувчи: Ватанга фалокат – ўзингга ҳалокат.
4 – ўқувчи: Ватангадо бўлгунча, кафангадо бўл.
5 – ўқувчи: Ватани борнинг бахти бор,
Меҳнати борнинг – тахти.
6 – ўқувчи: Отан үшін отқа түс күймейсің
7 – ўқувчи: Отан – отбасынан басталады.
8 – ўқувчи: Отан оттанда ыстық.
Келинг биргаликда қўшиқ куйлаймиз.
Отан – менің ата – анам.
Отан – досым бауырым
Отан өлкем, астанам
Отан туған ауылым.
Ла – ла – ла
Отан туған ауылым.
Навбат қозоқ миллий рақсига қизлар ижросида.(Баҳорой, Шохсанам)
II. Асосий қисм:
Қозоғистон Республикаси ҳақида сиз тайёрлов гуруҳидан бошлаб, шу кунгача нималар ўргандингиз? Қани бир четдан ўйлаб жавоб берингчи?
Ўқувчиларнинг жавобини тинглаймиз.
- ҚР президенти Нурсултон Назарбаев;
- 1991 йил 16 декабрда ватанимиз мустақилликка эга бўлди;
100дан ортиқ миллат вакиллари яшайди;
Пойтахтимиз Астана шаҳри. Унгача Алмати пойтахт бўлган.
Тўғри дунётаниш фанидан ўргангансиз - а, Алмати шаҳридан Астанага қачон кўчирилган эди. (1997 йил 10 декабрь)
Давлат рамзлари байроқ, тамға, гимн;
Давлат гимнини Сөзі: Жұмекен Нәжімеденов,
Нұрсұлтан Назарбаев
Әні: Шәмші Қалдаяқов жазған.
Байроқ муаллифлари: Шакен Ниязбеков
Тамға муаллифлари: Жандарбек Малибеков, Шота Уалихан
Қозоғистонда давлат тили – қозоқ тили.
Қозоғистоннинг 16 миллион аҳолиси бўлса, уларнинг 8 милллиони қозоқларни ташкил этади.
Қозоғистонда нечта вилоят бор? (14)
Картани осиш: Қани, вилоят марказларини атаб ўтамиз:
Петропавловск, Костанай, Павлодар, Астана, Уральск, Ўскемен, Ат - рау, Актобе, Караганди, Актау, Қизилорда, Тараз, Алмати, Шимкент
Балалар, енді мемлекеттік тіл – қазақ тілінде сөз жұмбақ шешейік.
Міне қатарларға облыс орталықларыны тапып қойсақ Қазақстан сөзы
келіп шығады.
Вилоятимизни нима деб аталади? (Жанубий Қозоғистон)
Маркази - Шимкент
Туманимиз номи - чи? Сайрам, маркази Ак - су. Қишлоғимиз номи - чи? (Қорабулоқ) Ана манзилимизни ҳам билиб олдик.
Ўқувчилар президентимиз Нурсултон Назарбаев ҳар йили Қозоғистон халқи яъни бизга мактуб йўллайди. Бу йилги мактубида сизларнинг ука – сингилларингиз учун «Балапан» дастури болалар боғчалари очишни ҳам ёзган. Ҳозир Қорабулоқда битта бола боғчаси ишлаяпти, Мана ёнимизда Фурқат мактабини ҳам жудаям чиройли қилиб солдириб берганидан хабаримиз бор. Болалар яқинда президентимиз Чимкентга келгани ҳақида ҳаммамиз эшитдик. Депутатимиз Сотибалди Ибрагимов Қорабулоқ қишлоғидаги деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачиликнинг ривожланиши тўғрисида видео лавҳани ўз ҳисоботида президентимизга кўрсатгандан сўнг шахсан Н. Назарбаев Қорабулоққа келиб кўриш иштиёқида. Яқин кунларда президент ташрифи кутиляпти.
Қозоғистонимиз шундай бепоёнки, ғарбдан – шарққача - 3000 км;
жанубдан - шимолгача - 1600 кмни ташкил этади.
Дарё - кўллари 6000га яқин;
Қозоғистон катталиги бўйича ер юзида 9 - ўринда туради.
Қозоғистонда нималар етиштиради? ( ёпиштиради: буғдой - шимолда, жанубда - пахта, мева - сабзавотлар)
Шоли ҳам жанубда – Қизилўрдада экилади. Ғарбда текислик бўлгани учун чорва моллари боқилади. Қозоғистон табиий бойликка ҳам бой. Каспий денгиз бўйида - нефть. Марказда - Қарағандада кўмир қазиб чиқарилади. Болалар Костанайда олтин ҳам қазиб чиқарилади. Орол денгизидан ош тузи олинади. Қозоғистонда нишонланадиган қандай байрамларни биласиз? 1 январь, 8 март, наврўз байрами, 1 май, 9май, 30 август, 1 сентябрь, 16 декабрь.
Келинг, байрамларни ёдга туширдикми, энди бир рақсга тушайлик. Хоразмча рақс. Диёра ижросида
Болалар Ватанимиз тўғрисида жуда кўп гапириш мумкин, лекин бир тарбиявий соатда унинг табиати, маданияти, урф - одати, Қозоғистонда туғилган машҳур кишилар ҳақида гаплашиш мумкин эмас. Юқори синфларда, албатта, билимингиз янада кенгаяди. Ватанимизни мадҳ этувчи шеърлар ёд олайлик.
1 – ўқучи: Жайнаған сансыз қаласы
Жайқалған жомарт даласы
Ел – Отан біздің кең байтақ
Отанның біздер баласы.
2 - ўқувчи: Қозоғистон менинг улкан буюк Ватаним,
Мустаққилсан, эркинсан қадамларинг сервиқор.
Нурсултон оға сарбон, карвон йўлнг жилокор
“Ватан - 2050” мақсад аниқ устивор.
3 – ўқувчи: Бар үмітім көкейіңде сақтаған,
Елімменен қуанамын, мақтанам
Қиындықпен жеткен талай жеңіске
Тәуелсіздік шежіресін ақтарам.
4 – ўқвучи:
III. Якуний қисм.
Болалар, сиз ватанимизни севасизми? Нима учун? (сабаби ватанимиз бизнинг ўқишимиз учун шароит яратиб беряпти, дарсликларимизни текинга беряпти, боғчалар, мактаблар қуряпти)
Ватанимиз бизга шунчалик яхшилик қилаётган экан, биз унга қандай жавоб беряпмиз? Мана ўз туғилиб, ўсган она ўлкамиз қанчалик аҳволга келиб қолган. Буни асл, табиий ҳолига келтириш ҳар биримизнинг вазифамиз, инсонлар томонидан ифлосланган атроф муҳитни тозалай оласизми?
Манабу кўлдаги хунук кўриниш ўрнида қандай манзара кўриш хоҳлайсиз? (балиқлар, ўрдаклар сузиб юрса, сув тиниқ бўлса. )
Бўлмаса бугунги ўрганилганлар мавзумиз юзасидан саволлар бераман, агар тўғри жавоб берсангиз, табиатимиз табиий кўринишга келади.
1. Қозоғистонда қанча дарё ва кўллар бор?
2. Қозоғистоннинг аҳолиси қанча?
3. Қозоғистонда нечта вилоят бор?
4. Қозоғистон ери катталиги жиҳатидан дунё бўйича нечанчи ўринда туради?
5. Биз қайси вилоятда яшаймиз?
6. Сайрам туманининг маркази қаер?
7. Кўмир қаердан қазиб олинади?
Табиат азият чекмасин, уни шу ҳолича биздан кейинги авлодга етказайлик. Келишдикми, болалар? Энди навбатни ватанимиз қўриқчи посбонлари ўғил болаларга берамиз.( Моряклар 4 ўғил, 1 та қиз.)
Сиз Ватанимизнинг, халқимизнинг қандай бўлишини хоҳлайсиз шу ҳақида тилакларингизни, ниятларингизни, ватанимиз нусҳаси туширилган харитага ёзиб чиқинг. 3 – 4 та ўқувчи ўқийди.
- Икки кўзинг нега керак?
- Яхшиларни кўриш учун!
- Қулоқ нима учун керак?
- Панд – насиҳат олиш учун!
- Тил дегани нега керак?
- Она тилда куйлаш.
- Оёғингчи?
- Қайда бўлса она юртга қайтиш учун!(Қадир Мирзали)
- Ҳа, Ватанимиз тинч – осойишта бўлиб, ҳеч кимни ватанидан айиргулик қилмасин.
«Тинчлик қўшиғи» билан якунланади.
Ватаним - гулшаним!
- Nafosat Akramova
- 4 қараша 2013
- 12549
- 0
- 0
Ілмек сөздер: Тәрбие сабағы, Ватаним гулшаним
Ұқсас жаңалықтар:
Номаълум камаювчини топишга доир мисоллар
ўқувчиларга номаълум камаювчини топиш бўйича тенгламалар тузиш ва уни ечиш хақида тушунча бериш. Оғзаки ва ёзма ҳисоблаш малакаларини ошириш;...Устоз - улуғ зот
Устоз – улуғ зот 1 - бошловчи: Ассалому алайкум, азиз ва мўътабар устозу мураббийлар! 2 - бошловчи: Ассаламу алайкум, қадрли меҳмону мезбонлар!...“Она тилим-жону дилим”
Мақсад: таълимий: ўқувчиларга ўзбек ва қозоқ тили, уларнинг инсон ҳаётидаги, жамиятимиздаги ўрни, роли ҳақида маълумот бериш; тарбиявий: ўқувчиларни...Алифбе байрами
№81 Улуғбек номли мактабнинг 1 -”Б” синф ўқувчилари билан ўтказилган “Алифбе байрами” сценарийси. Мақсад: Ўқувчиларнинг саводхонлигини намойиш қилиш,...Бой ва алдамчи
Мавзу: Бой ва алдамчи Мақсад: 1. Ўқувчиларга эртакнинг мазмунини англатиш, янги мавзуни ўзлаштиришга эришиш. 2. Ўқувчиларнинг оғзаки нутқини мантиқий...Пікірлер: 0
Пікір білдіру
Ақпарат
Қонақтар,тобындағы қолданушылар пікірін білдіре алмайды.
Қонақтар,тобындағы қолданушылар пікірін білдіре алмайды.