Сайтқа кіру Тіркелу

Номаълум камаювчини топишга доир мисоллар

Туркистон шаҳар таълим бўлими
“Х. А. Яссавий номли умумий ўрта мактаби”
коммунал давлат муассасаси
Ўқитувчи: Дузбаева Дина Дадахановна

Мавзу: Номаълум камаювчини топишга доир мисоллар
Мақсад: таълимий: ўқувчиларга номаълум камаювчини топиш бўйича тенгламалар тузиш ва уни ечиш хақида тушунча бериш. Оғзаки ва ёзма ҳисоблаш малакаларини ошириш;
ривожлантирувчи: эркин ва ижодий фикрлаш қобилиятларини, тўғри ҳисоблаш малакаларини ривожлантириш; ҳаётда уни қўллашга ўргатиш;
тарбиявий: ўқувчиларни табиатни севишга, уни кўз қорачиғидек асраб - авайлашга ва ифлосламасликка, ғамхўрлик қилишга ундаш.
Дарс тури: аралаш.
Дарс усули: ўйин, иллюстрация, мусобақа, индивидуал иш.
Дарс жихози: дарслик, тарқатмалар, рангли расмлар, тест, дидактик материаллар.

Дарснинг бориши:
I. Ташкилий қисм:
а) саломлашиш;
б) давоматни аниқлаш;
в) ўқувчиларни дарсга тайёрлаш.

II. Ўтилган мавзуни сўраш:
1. Психологик тайёргарлик.
Дарсни биз бошлаймиз,
Ортда қолиб кетмаймиз!
Қандай сўроқ бўлса ҳам
Жавоб топмай қўймаймиз!

2. Ўтилган мавзу ўқувчилардан сўралиб, мустаҳкамланади.
3. “Ақлий ҳужум” ўйини
1. Бир суткада неча соат бор? (24 соат)
2. Кесма нима билан ўлчанади? (см, дм)
4. Бир соатда неча минут бор?
5. 1м = □ см (100 см.)
6. Синфда 15 ўғил ва 9 қиз бола бор. Синфда жами неча ўқувчи бор?
7. Бир йилда неча ой ва неча кун бор?
8. Синфда жами 24 ўқувчи бор эди. Улардан 15 та ўғил, 9таси қиз бола. Ўқувчилардан 2таси дарсга келмади. Синфда неча ўқувчи бор?
9. Бир аср қанча йилга тенг?
4. Уй вазифасини текшириш.

III. Янги мавзу баёни:
“Муаммоли вазият”
Болалар! Янги мавзуни бошлашдан аввал мен сизларга муаммоли бир вазият ҳақида айтгим келяпти. Яхшилаб тингланг.
Қишнинг қорли кунларидан бирида Асқар ва Пўлат ота - онаси билан чанғида сирпаниб, дам олиш учун тоғ этагига йўл олдилар. Асқар ва Пўлат чанғида учиб мазза қилдилар, дадаси эса музни ёриб балиқ тутди. Бу пайтда онаси машинада ўзлари билан олиб келган ўтинни ёқиб, овқат пиширди ва шу ерда биргаликда еб - ичдилар. Улар қолган оловни ўчирмади, еб - ичганларидан қолган ахлатларни йиғмасдан уйга отландилар. Шу пайт шамол туриб, чўғ ва қолдиқларни ҳар тарафга учириб кетди, болалар эса машинада уйига қайтиб кетишди. Табиатимиз ифлосланди, ҳар тарафда чўғлар учиб ётибди. Уни тозалаш ва бирор фалокатнинг олдини олиш учун Она Табиат сизлардан кўмак сўрамоқда. Унинг учун сиз бугунги дарсда ҳамма топшириқларни тўғри бажаришингиз керак.
Камаювчи ------- х
Айрилувчи ------ 6
Айирма ----------- 8

1. Масала нима ҳақида? (масала топшириғи ўқиб чиқилади)
2. Масалада нима маълум? (бундан масаланинг шарти чиқади);
3. Масалада нима номаълум? Есепте не белгісіз? (бундан масаланинг сўроғи чиқади);
4. Биринчи бўлиб нима қиламиз?
5. Қандай топамиз? Қандай амални бажарамиз?
2. Ўқувчилар топшириқни ўқийдилар: “Камаювчи номаълум, айрилувчи – 6, айирма – 8. Камаювчини топиш керак”.
Ўқувчилар масала шарти бўйича тенглама тузишади: х - 6 = 8
3. Номаълум камаювчили тенгламани ечиш учун нима қиламиз?
4. Номаълум камаювчили тенгламани ечиш учун қўшиш ва айиришнинг тескари амаллар эканлигига суяниб тенгламани ечамиз.

Назар аударыңыз! Жасырын мәтінді көру үшін сізге сайтқа тіркелу қажет.
Кері қайту
Пікірлер: 0
Пікір білдіру
Ақпарат
Қонақтар,тобындағы қолданушылар пікірін білдіре алмайды.
Абайдың қара сөздері, Ашық сабақ, Бастауыш, Информатика, Мақала, Мұқағали Мақатаевтың өлеңдері, Ресей, Русский язык, Сабақ жоспары, Тәуелсіздік, Химия, абай құнанбаев қара сөздері, абай құнанбайұлының қара сөздері, ана тілі, ағылшын тілі, бала-бақша, балабақша, бастауыш сынып, баяндама, биология, география, дүниетану, жыр, математика, нақыл сөздер, презентация, сайыс, сайыс сабақ, сауат ашу, сценарий, тарих, тақпақ, технология, тәрбие сағаты, Қазақ әдебиеті, Қазақстан, қазақ тілі, қазақ тілінен сабақ жоспары, қысқа мерзімді жоспар, өлең

Барлық тегтерді көрсету
×