№81 Улуғбек номли мактабнинг 1 -”Б” синф ўқувчилари билан ўтказилган “Алифбе байрами” сценарийси.
Мақсад: Ўқувчиларнинг саводхонлигини намойиш қилиш, алифбодан олган билимларини умумлаштириш.
Ўқувчиларда Ватанимизга бўлган меҳр муҳаббат туйғуларини уйғотиш;
Саҳна нутқи маданиятига ўргатиш.
Ўқитувчи: Қалбимиз тўла оташин калом,
Қўлимиз кўксимиз узра қўйилган.
Зиё масканининг аҳли номидан,
Азиз меҳмонларга деймиз, ассалом!
Ассалом меҳрибон, мунис оналар,
Фарзандин суйгувчи ширин жон қадар.
Оила сардори, сарбон оталар.
Олтин кузнинг биринчи кунида қувонч билан илм масканига қадам қўйган болажонларимиз, бугун кумуш қиш қўйнида Алифбо сабоқларидан қониб, диллари яшнаб, бўйлари ўсиб, орзиқа кутган “Саводхонлик муборак!” тантанамизга хуш келибсиз!!!
Аввало, сизларни кириб келаётган Янги йил байрами билан қутлаб, жисмингизни соғлик - саломатлик, қалбингизни эса иймон - эътиқод, меҳр - оқибат тарк этмасин дея, келажагимиз бўлган болажонларни даврага таклиф қиламан.
1. Қозоқча рақс.
1. Ўн бўлса ўрни бошқа дейди ўзбекда,
Ҳақ гап. Мана бизнинг Дилнура.
Жимгина. Гўё шивирлаган шабада.
Гўзаллик, назокат мужассам унда.
2. Сабру тоқат, вазминлик фазилати бор,
Уй ишини бажармаслик унинг учун ор.
Ҳар бир айтган сўзи - ўзига вафодор,
Нурмухаммад ўқувчим, синфга сардор.
3. Шу асал қизимиз Рўзаой бўлади,
Гар у кулса шу хона нурга тўлади.
Қизларимиз ичида бироз шўх қизда.
Булбул йўлда қолар айтса ашула.
4. Аброримда кўпдир фазилат,
Ёмонлигу, сотқинликка йўқ токат,
Камчилиги йўқдир унинг, йўқ нуқсон,
Ишонч комил, у бўлади чин инсон.
5. Ибо - ҳаё жуссасини ўраб олган,
Назокати ҳуснига чирой солган.
Қундузхоним сиз ҳаммадан ўзиқсиз,
Чинин айтсам, сиз гулданам нозиксиз.
6. Қалбимнинг тўрида бордир ўз ўрни,
Билими йиқитар минг битта зўрни.
Илм ўлкасидан топган гавҳарим,
Суюкли тойчоғим, менинг Шерозим.
2. Даврада ватанимиз посбонлари Моряклар ўйини.
7. Шовуллаган анҳорим тебранган тўлқин.
Сўзда чечан, топқирим ўша бола ким?
Бу мен учун эмас, очилмаган сир,
У менинг ўқувчим - Илҳом аълочим.
8. Йигитларнинг султони,
Нурсултон шу бўлади.
Синфимиз эркатойи
7 ёшга тўлади.
9. Ирисмамматнинг чидаму босиқлик синган қонига,
Қаноат қилади йўғу борига.
10. Жаҳонгир доимо омадли бўлинг,
Алпомишдай қадду қомадли бўлинг.
Босган ҳар қадамингиз гулга айлансин,
Сиз юрган сўқмоқлар йўлга айлансин.
11. Топшириқни сўзсиз эплай олади,
Эсдан чиқарганим эсга солади.
Устоз чизиғидан чиқмай боради,
Шахзодбек ўнг қўлим бўлиб қолади.
12. Фикр юритар, гўё донишманд,
Баъзида қайсару, баъзида у мард,
Сабрсиз боламда йўқдир ҳеч тиним,
Менинг Бекмирзом - у бўзтўрғайим.
13. Шахзодимиз тиришқоқ
Ўқир билимга чанқоқ.
Уйдагилар “қол” деса ҳам,
Қолмас, эмас дангаса.
14. Илҳомим ҳеч кечикмайди мактабга,
Ўзи босиқ, интилади мақсадга,
Ўрин йўқдир бахиллигу ҳасадга,
Соф юракли ўқувчим шу - Илҳомжонда.
3. Энди навбат Қўғирчоқларга. Қўғирчоқлар рақси.
15. Чарақлаган қуёш унинг кўзларида
Ифода санъати унинг сўзларида
Ана шундай қиздир бизнинг Диёра,
Рақсга тушади у ёна - ёна.
16. Гулҳаёмиз ўйчан, оқила, чевар
Шу сабабли устози, дўстлари севар.
17. Фотима ўқиш – ишда,
Ҳаммага ўрнак бўлар.
Одобда ҳам аҳлоқда
Синфга ибрат бўлар.
18. Савр дарахти тимсоли бўйида унинг,
Моҳларойим йўлин қувмоқ ўйида унинг,
Мохирабону ақл - фаросат бобида яккам,
Унга тенг келари оламда оз, кам.
19. Шохсанам - зийрак қиздир,
Кўзлари тийрон кўздир.
Жилмайиши ярашган
Ойисига қарашган.
4.”Облако” рақс.
20. Гўзалхон ва Нигора,
Нафис, нозик ҳамиша
Бир - биридан қолишмас,
Ҳам ўқишда, ҳам ишда.
21. Баҳорой қизимнинг қирмизи юзи,
Ўзиданам ёқимли одоби, сўзи,
Гар билолмай қолса маюсдир ўзи,
Мен учун азиздир шу сузик кўзи.
Рўзаой: Гуллардан, нурлардан жамулжам,
Синфмиз номидан ассалом
Ассалом хуш айём, хуш байрам.
Ота - оналар сизларга ассалом.
Нурмуҳаммад: Ассалом эй қалиб тўридан
Жой олган, сиз, буюк зот
Бош эгурмиз қаршингизда
Таъзим айлаб - умрбод.
Диёра: Меҳрга макон муаллим,
Билимларга султон муаллим.
Юрган йўли бўстон муаллим,
Карвонларга сарбон муаллим.
Шахзод: Бугун қутлуғ айёмда
Салом деймиз номма - ном
Шогирдларнинг номидан,
Деймиз салом ассалом.
Қундуз: Бахтиёрсиз, бу бахтингиз этсин давом,
Мамнундирмиз бахш этолсак завқу ором.
Қайда бўлсак ўзимизга этурмиз ром,
Байрамимиз меҳмонлари Сизга таъзим.
Нурсултон: Бугун бизнинг мактабда,
Жуда катта тантана.
Билимини намойиш
Қилади ҳар бир бола
Алифбе: Хуш келибсиз азизлар,
Бугунги тантанага!
Қилайлик биз сарҳисоб
Савод чиқардик мана.
Салом жажжи болалар,
Гулу райҳон лолалар!
Қутлуғ бўлсин саводхонлик,
Қутлуғ бўлсин байрам, шодлик!
Ҳамма: Раҳмат Алифбе сизга,
Билим бердингиз бизга!
Алифбе: Билимларнинг султони
Синайди бугун сизни!
Шахзод: Алифбе бизга ишон
Берган билимларингни
Ширинсўз, тилларингни
Қиламиз биз намоён.
Алифбе: Баракалла болалар,
Билим боғида саралар.
Билимлар султони:
Ассалому алайкум фарзандин жигарбандин,
Илмли бўлмоғин истаган,
Келажагин ўйлаган, азиз ота - оналар!
Ассалому алайкум,
Ўқувчисин жондан севган,
Бор билимин унга берган,
Табаррук зот - устозлар!
Салом ширин болаларим
Қизу - ўғил лолаларим!
Ҳамма: Ассалом Билимлар султони.
Бил. Султ: Бир довон ошдингиз болажонларим,
Сизларни қутламоқ бугун истагим.
Алифбе: Билимларнинг султони,
Сиз - ҳоқонимиз.
Билим бериб бизларга
Босгайсиз чанқоғимиз.
Ҳамма: Биз тайёрмиз марҳамат
Алифбе: Ие, Билмасвой келяпти.
Нима гап?!
Билмасвой: Ойим ўқи - ўқи дейвергач,
Уйдан қочиб кетувдим, адашиб қолдим.
Алифбе: Ўқишни биласанми ўзи?
Билмасвой: Чала - чулпа.
Алифбе: Яхши иш қилмапсан,
Биз сенга бугун кўп нарса ўргатамиз.
Болалалар, Билмасвойга ёрдам берамизми?
Ҳамма: Албатта.
Билимлар сул.: Бўлмаса диққат билан эшит ва билиб ол.
Фарзанд учун суянч ким?
Рўзаой: О тажаним – осмонимсиз,
Бекмирзо: Т олеимсиз ва бахтим,
Диёра: А сл инсон ва аҳдим.
Алифбе: Қани айт - чи, Билмасвой ҳосил бўлди қандай
сўз? (Билмасвой ўқийди)
Билмасвой: Ота.
Диёра: Ота учун фарзанд бир тоғдир,
У йиқилса суянгай тоққа.
Йўқ, фарзандга ота ҳам тоғдир,
Тоғсиз фарзанд қулайди чоққа.
Бил. Султ.: Қиёси йўқ инсон кимдир оламда?
Рўзаой: О нажаним олқишлайман,
Нигора: Н оминг куйга соламан,
Диёра: А ллаларинг қулоғимда,
Сени жондан севаман.
Алифбе: Ҳосил бўлди қандай сўз?
Билмасвой: Она!
Рўзаой: Ким дейсизми биринчи куйчим
Алла айтган онажон онам.
Ким дейсизми биринчи тилчим,
Яна ўша жонажон онам.
Диёра: Тунлари ухламай чиққан,
Меҳр чироғин ёққан.
Қуёшдай кўкда балққан,
Бағри осмон онажон,
Меҳри жаҳон онажон.
Билмасвой: Мен ойижонимни хафа қилиб хато иш қи -
либман. Хатоим тушундим. Энди онажоним
ҳақида қўшиқ айтиб бераман.
“Онажоним” қўшиғи.
Билим. Султ.: Улуғдир ким отангдан ҳам,
Улуғдир ким онангдан?
У Шахзод: У луғсиз сиз муаллим,
С Мохира: С абрлисиз муаллим,
Т Бек.: Т абарруксиз сиз доим,
О Рўзаой: О қил, одил, олмоссиз,
З Гулҳаё: З аковатдан бергувчи таълим.
Алифбе: Ҳосил бўлди қандай сўз?
Билмасвой: Устоз!
Шахзод: Олқиш сизга меҳрингизга муаллим,
Меригиё зеҳнингизга муаллим.
Муаллимим кўкрагимда мақтовим
Муаллимим менинг ҳаёт мактабим.
Гулҳаё: Ұстазым екінші анам аялаған,
Біздерден бар білімін аямаған.
Оқысын, білім алсын, үйренсін деп,
Әр күні құшағын бізге жайған.
Мухтарам устозларимиз учун хоразмча рақс.
Билим султ.: Дунё сирин не очади?
Илҳом: И лмли бўлсанг агар
Халқингга нафинг тегар.
Шахзод: Л аззатин бил илм олмоқнинг
Чунки илм берар нажотнинг йўлин.
Баҳорой: М ашаққат меҳнатни енгади албат,
Шубҳа йўқ илм - ла тирикдир инсон.
Алифбе: Ҳосил бўлди қандай сўз?
Билмасвой: ИЛМ
Билим. Султ.: Бола ила ширин?!
Ҳамма: Одоби билан
Баҳор: Одоб сўзи бир сўз лекин,
Айтаверсак тури кўп
Катта бир сўз деганда
Дарров десанг лаббай, хўп
Бажо қилсанг сен уларнинг
Айтганларин шу замон.
Шунинг ўзи бир одобдир
Одобсизлик бу ёмон.
Билим. Султ.: Недур билимлар кони,
Тарбиянинг макони?
Ҳамма: Мактаб!
Фотима: Сен тарбия конисан,
Таълимнинг маконисан.
Илмни севган дилнинг
Шарафисан шонисан.
Жонажоним мактабим
Онажоним мактабим.
Билим. Султ.: Капалак севар гулни
Тоғ эчкиси тоғини
Болалар болини
Сизлар севасиз нени?
Илхом: Боғлар ичра бир бўстон,
Гуллари ичра гулистон.
Севиб яшаймиз ҳар он,
Биз сени - Қозоғистон.
Қундуз: Қ Қозоғистоним менинг улкан буюк ватаним.
Мустақилсан, эркинсан қадамларинг сервиқор.
Нурсултон оға сарбон, карвон йўлинг жилокор,
“Ватан - 2050” мақсад аниқ, устивор.
Илҳом: О Осиё бешигида улғайиб топдинг камол,
Толеинг бахт шарафига тўлиқдир, Қозоғистон.
Кўп миллатли элим бор, қўлингда имкон амал.
Номинг жумла жаҳонда улуғ, Қозоғистоним,
Бўлсин босган қадаминг қутлуғ, Қозоғистоним.
Гулҳаё: З афар қучгин, ғолиб бўл,
Сенинг йўлинг нурли йўл.
Нурмуҳаммад: О Олам каби улкан юрт,
Онам каби суюксан
Қозоғистон ватаним,
Сен чиндан ҳам буюксан.
Нурсултон: Ғ айрат - ла фан шуъласин,
Сочдинг улкан уммонга.
Фазо сирларин очдинг,
Чиқдинг катта майдонга,
Довруғинг ўғлинг Тўхтар
Ёйди бутун жаҳонга.
Илҳом: И ссиқ нонлар ёпилар,
Буғдойинг бор нонинг бор.
Дўстларга сен бериб қўл,
Яшнайвер Қозоғистон.
Мохира: С аҳоватли заминсан тоза, тиниқ осмонли,
Саҳийликда тенгсиз эл, ҳалолу пок виждонли.
Эркинлик туғин тиккан озод Қозоғистоним,
Жаннатмисол боғларинг обод Қозоғистоним.
Бекмирзо: Т әуесіздік жолында,
Талай - талай тер тамған.
Билігім өз қолымда
Еркіндігім ел таңбам.
Рўзаой: О латовдай юксак бахту иқболинг,
Манглайингда порлар шараф ила шон.
Дилларни яйратди хуш истиқболинг,
Сен - чун ғурурдаман ҳур Қозоғистон!
Нигора: Н омдор қилдинг Абайни сен — ҳур диёр,
Бахшиларинг қалбида жўш урар алёр.
Собит, Мухтор, Ўлжасни этдинг бахтиёр,
Бўлсин босган қадаминг қутлуғ Қозоғистон.
Ирисмаммат:”Ватан - 2050” мақсад аниқ устивор,
Келажакка президент қўйиб қўйган пойдевор
Юксак етти йўналиш парвоз қил мардонавор
Мадҳингни жўшиб куйлай достонимсан ватаним,
Бил султ.: Билимдон ҳам билоғон
Топқир экансиз, қойил!
Кўрдим сизни болажон,
Билимга сизлар мойил.
Саводхонлик байрами
Синовидан ўтдингиз.
Алифбе: Миннатдорман минг раҳмат,
Ишончни оқладингиз.
Катталарга эҳтиром
Ҳурматни сақладингиз.
Нурсултон: Бар білімнің бастауы,
Бар ғылымның бастауы,
Жас балаға нур шашған,
Әліппе кітап тіл ашқан,
Әліппем, рақмет саған!
Шахзод: Сиз биринчи китобсиз
Алифбесиз офтобсиз.
Турфа билимларга бой,
Мақол, матал, топишмоқ
Тез айтишлар олган жой!
Жаҳонгир: Энди биз китобларни
Ҳеч қиналмай ўқиймиз.
Ижод қилиб бизлар ҳам,
Кўп эртаклар тўқиймиз.
Билмасвой: Болалар мен сизлардан кўп нарса ўргандим.
Энди сиздай ўқишга, одобли бўлишга сўз
бераман.
Алифбе: Бизга беринглар руҳсат,
Савод таълими келсин.
Ҳулқингиз, ўқишингиз
Бундан ҳам аъло бўлсин.
Ҳамма: Хайр, Алифбе!
Хайр, Билмасвой!
Савод таълими: Салом қалби қайноқ,
Билимга чанқоқ,
Азиз болажонлар!
Ҳамма: Савод таълими салом!
Сенгадир ширин калом.
Бил. Султ.: Савод таълими Алифбенинг таълимидан,
болаларнинг зукколигидан кўнглим тўлди.
Энди навбат сенга.
Савод таълими: Билимлар султони, менга ишонинг.
Бил. Султ.: Ишларингизга омад! Хайр болалар.
Ҳамма: Хайр, Билимлар султони!
Савод таъ.: Болажонлар таништиринг ўзингизни,
Мен тинглайин сизнинг айтган сўзингизни.
Нурсултон: Доим тайёр дарсимиз,
Йўқдир асло қарзимиз.
Ютуқлардан нишона,
Қўшиғимиз маршимиз.
Хоҳ ўқишда, хоҳ ишда
Хоҳ баҳорда, хоҳ қишда,
Барча мусобақада
Қолмагаймиз орқада.
Савод таъл.: Алифбода нечта ҳарф бор?
Нигора: 35та ҳарф бизда,
35та ҳарф бизда.
Ўқимоққа ҳавас бор,
Ҳар ўғилда, ҳар қизда.
Савод таъл.: Унлилар нечта?
Ирисмаммад: Унли ҳарфлар10 та,
Соф унлилар 6 та.
Қолганлари ёлашган
Й ҳарфи - ла бирлашган.
Савод таъл.: Болалар сизларнинг Билимлар султони билан
қилган суҳбатингизни сирли ойнаи жаҳон
орқали кўриб турган эдим. Сизларнинг ҳо -
зиржавоблигингиз, билимдонлигингиз менга
жуда ёқди. Энди мен сизлар билан бирга қоламан.
Фақат мени озода, тоза тутишингиз керак.
Келишдикми, болалар?!
Ҳамма: Келишдик!
Ўқитувчи:
Эй, менинг жажжигина
Беғубор қалбли болам.
Қутлуғ бўлсин сизларга,
Қўшалоқ - қувноқ байрам.
Билимлар мамлакати
Сизларни кутиб олгай,
Неки бор қалб қўрида,
Борини бериб солгай.
Ота - она ва Устоз
Дуоси сизга ҳамроҳ,
Она Ватан ош - тузин
Оқлагайсиз Сиз ҳар чоқ.
Балли, қўзичоқларим,
Кўзлари мунчокларим!
Алифбе байрами
- Nafosat Akramova
- 4 қараша 2013
- 15917
- 0
- 0
Ілмек сөздер: Алифбе байрами, бастауыш сынып сценариі
Ұқсас жаңалықтар:
Номаълум камаювчини топишга доир мисоллар
ўқувчиларга номаълум камаювчини топиш бўйича тенгламалар тузиш ва уни ечиш хақида тушунча бериш. Оғзаки ва ёзма ҳисоблаш малакаларини ошириш;...Устоз - улуғ зот
Устоз – улуғ зот 1 - бошловчи: Ассалому алайкум, азиз ва мўътабар устозу мураббийлар! 2 - бошловчи: Ассаламу алайкум, қадрли меҳмону мезбонлар!...“Она тилим-жону дилим”
Мақсад: таълимий: ўқувчиларга ўзбек ва қозоқ тили, уларнинг инсон ҳаётидаги, жамиятимиздаги ўрни, роли ҳақида маълумот бериш; тарбиявий: ўқувчиларни...Ватаним - гулшаним!
Синф раҳбари: Акрамова Нафосат Ватаним - гулшаним!...Бой ва алдамчи
Мавзу: Бой ва алдамчи Мақсад: 1. Ўқувчиларга эртакнинг мазмунини англатиш, янги мавзуни ўзлаштиришга эришиш. 2. Ўқувчиларнинг оғзаки нутқини мантиқий...Пікірлер: 0
Пікір білдіру
Ақпарат
Қонақтар,тобындағы қолданушылар пікірін білдіре алмайды.
Қонақтар,тобындағы қолданушылар пікірін білдіре алмайды.