Сайтқа кіру Тіркелу

Бой ва алдамчи

Мавзу: Бой ва алдамчи
Мақсад: 1. Ўқувчиларга эртакнинг мазмунини англатиш, янги мавзуни ўзлаштиришга эришиш.
2. Ўқувчиларнинг оғзаки нутқини мантиқий фикрлаш қобилятини ўстириш.
3. Ўқувчиларда инсонийлик фазилатни шакллантириш.
Жиҳози: ”Бой ва алдамчи” плакати, қуёш, билимлар сандиғи, еҳрли ҳалта.
Тури: Аралаш
Услуби: Таҳлил қилиш, дедуктив, савол - жавоб, саҳна кўриниш.
Шакли: гуруҳлар асосида.
Баҳолаш мезони: балли система.
Дарснинг режаси:
I. Ташкилий қисм.
II. Психологик тайёргарлик.
III. Ўтилган мавзуни сўраш:
а) бўлим юзасидан умумлаштириш;
б) уй вазифасини сўраш.
в) дам олиш соати.
IV. Янги мавзу баёни:
а) саҳна кўриниш;
б) таҳлил қилиш;
V. Мустаҳкамлаш.
VI. Баҳолаш.(балларни ҳисоблаш, ғолибларни аниқлаш)
VII. Уй вазифаси.

Дарснинг бориши:
I. Ташкилий қисм.
Ўқувчилар билан саломлашиш, навбатчи ахбороти;
II. Психологик тайёргарлик.

Болалар, қандай иш бўлмасин яхши ният билан бошланса, яхши якун топади. Шунинг учун дарсимизни яхши ният билан бошлайлик. Келажакда ватанимиз равнақи учун, халқ учун қандай улуш қўшасиз? Ўқувчиларнинг фикрини тинглаш.
- Баракалла илоҳим ниятингизга етинг!
Ҳар доимгидек дарсимизда 3 та парта ўқувчилари 3 гуруҳ бўлиб, куч синашамиз, ҳар бир ўқувчи ўзи учун ва гуруҳи
учун балл тўплайди. Ғолибларни дарс сўнггида аниқлаймиз.
III. Ўтилган мавзуни сўраш:
Болалар ўқиш дарсида биз қайси бўлимни ўтияпмиз?
- Халқ дурдоналари бўлимини.
- Жудаям яхши. Биз халқ дурдоналари бўлимида халқ оғзаки ижоди билан танишдик, болалар.
Халқ оғзаки ижодини қуёшга қиёсласак бўлади. Сабаби, қуёш ерни иситади, оламни ёритади. Халқ оғзаки ижоди эса одамлар орасида меҳр оқибатни кучайтиради. Яхши фазилатларни шакллантиради. Болалар, халқ оғзаки ижодининг қандай турлари бор?
1. Эртак
2. Ривоятлар
3. Афсоналар
4. Ҳикматлар
5. Қўшиқлар
6. Мақол
7. Топишмоқ
8. Тез айтиш
9. Достон
Халқ оғзаки ижодининг турларини қуёшнинг нурларида акс эттирдик. Ана энди нурларга ёпиштириб чиқамиз. Болалар, қаранг қандай чиройли кўриниш пайдо бўлди.
Муниса айтгандек, биз “Алла” қўшиғи уйда ифодали қилиб ўқиб келишга бергандим.
“Алла” қўшиғини ўқитиш. Балларни қўйиб бориш. Ўқувчилардан бирига алла қўшиғини айттириш.
Энди эса “Оқ теракми, кўк терак” ўйинини биргаликда ўйнаймиз.
Оқ теракми, кўк терак
Биздан сизга ким керак...
Баракалла, болалар энди сеҳрли хуржинимиз дарсимизга нима тайёрлаб қўйган экан? Кўрайликчи.
1. “Оқилона” жавоб мавзуси халқ оғзаки ижодининг қайси турига киради?
А) эртак
Б) ривоят
В) афсона
2. Бирни кессанг – ўнни эк.
А) хикматлар
Б) мақол
В) тез айтиш
3. Тез айтишни тез айтинг.
Отабек боққа, Ойбек тоққа борди.
4. Топишмоқнинг жавобини топинг.
Илмга кон,
Мазмунга макон.
Сўзи серҳикмат,
Бизга дўст, улфат
Ўргатар одоб.
Бу нима, Озод?
5. Бу нима болалар?(чумоли)
Бу чумоли ғақида қандай мавзуда ўқиганмиз?
Жуда ҳам яхши буни “Қумрусқалар” эртагида ўтганмиз.
6. Бу ниманинг расми.(тошбақа) Қайси мавзуда ўрганганмиз?
IV. Дам олиш соати.
Енді балалар сергіту сәтін өткізейік.
Тербеледі ағаштар,
Алдымнан жел еседі.
Кіп – кішкентай балалар,
Ұп – үлкен болып өседі.
Өте жақсы енді бәріміз отырып аламыз.
V. Янги мавзу баёни:
- Болалар, бугун дарсимизга меҳмонлар ташриф буюрибди, қани кўрайликчи ким экан? Сизлар бу кишини
кўриб кимни эсладингиз, кимга ўхшатдингиз?
Ўқувчиларнинг фикри тингланади.
- Қани, бой ота, тўрга чиқинг. Иккинчи меҳмонимиз ким экан?
- Болалар, бу кишини кимга ўхшатдингиз?
Ўқувчиларнинг фикрини тинглаш.
Бугунги ўтадиган мавзумиз: “Бой ва алдамчи” ҳақида экан. Ўтган замонларда бой ва камбағал деб ажратишган. Камбағаллар бойларнинг қўлида қул бўлиб ишлаган, улар ўз хақларини бойлардан ажрата олмас эдилар. Алдар Кўса ва Алдамчига ўхшаш қаҳрамонлар бойларни алдаб, муғамбирлик билан, ҳийлалар ишлатиб, оддий халқнинг ёнини олган. Ҳозирги замонда бой ва камбағал деб ажратмайди. Ҳамма тенг ҳуқуқли.
Энди болалар, “Бой ва алдамчи” ҳақида эртак томоша қиламиз.
Дилдора ва Отабекка топширилган вазифани яхши бажаришди. Раҳмат. Уларга бир баллдан қўямиз.
- Болалар биз бу эртакнинг мазмунини тушуниб олдикми? Энди унинг ўқилишини яхшилаб эшитиб оламиз. Қани ҳаммамиз бой ва алдамчи мавзусини очиб, кўрсаткич бармоғимиз билан кузатамиз(мавзуни ифодали ўқиш).
Энди болалар учта ўқувчи: автор, бой, алдамчининг сўзларини ролларга бўлиб ўқийди. Баллар қўйилади.
VI. Мустаҳкамлаш.
- Қани, диққат билан плакатдаги тасвирга қараймиз. Нима акс эттирилган. (яйлов) Яйловга биргаликда жон киргизамиз. Агар манабу расм орқасидаги саволларга тўғри жавоб берсак, “Бой ва алдамчи” мавзусининг бир кўрнишини ҳосил қиламиз.
1. “Бой ва алдамчи” иборасининг қозоқча таржимасини айтинг.
2. Бой нима учун адамчининг олдига борди?
3. Алдамчи ростданам таёқча ёрдамида алдай оладими?
4. Эртак сизга ёқдими? Нима учун?
VII. Баҳолаш.
Ўқувчиларнинг баллари ҳисобланади. Фаол иштирок этган ўқувчилардан синф лидери аниқланади. Рағбатлантирилади.
VIII. Уйга вазифа: «Бой ва алдамчи» мавзусини ролларга бўлиб ўқиб келиш ва гапириб бериш.
«Эшмат ҳақида эртак» мавзу асосида саҳна кўриниш тайёрлашни Шукурулла ва Шаҳризодларга топшириш.
Кері қайту
Пікірлер: 0
Пікір білдіру
Ақпарат
Қонақтар,тобындағы қолданушылар пікірін білдіре алмайды.
Абайдың қара сөздері, Ашық сабақ, Бастауыш, Информатика, Мақала, Мұқағали Мақатаевтың өлеңдері, Ресей, Русский язык, Сабақ жоспары, Тәуелсіздік, Физика, Химия, абай құнанбаев қара сөздері, абай құнанбайұлының қара сөздері, ана тілі, ағылшын тілі, бала-бақша, балабақша, бастауыш сынып, баяндама, биология, география, дүниетану, жыр, математика, презентация, сайыс, сайыс сабақ, сауат ашу, сценарий, тарих, тақпақ, технология, тәрбие сағаты, Қазақ әдебиеті, Қазақстан, қазақ тілі, қазақ тілінен сабақ жоспары, қысқа мерзімді жоспар, өлең

Барлық тегтерді көрсету
×